Байденни Ғазодаги геноцидга шерикликда айблаб, судга беришди
Олам
−
14 Ноябрь 2023
11688Америкадаги Center for Constitutional Rights (Конституциявий ҳуқуқлар маркази) инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятини Ғазо секторида фаластинликлар геноцидига алоқадорликда айблаб, федерал судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда кеча, 13 ноябрь куни ташкилот ўз веб-сайтида тегишли баёнотни эълон қилди.
“Исроил ҳукумати АҚШнинг сўзсиз кўмагида Ғазо секторида Фаластин халқига қарши геноцид амалга оширмоқда. 7 октябрдан бери Исроил ҳукумати Ғазо секторида камида 11,1 минг фаластинликни, жумладан 4,6 мингдан ортиқ болани ўлдирган ва 28 мингдан ортиқ киши яраланган. Оқ фосфордан фойдаланишнинг ҳужжатлаштирилган далиллари мавжуд. Қўшма Штатлар геноциднинг олдини олиш бўйича ўзининг қонуний мажбуриятларини бажармаяпти, Президент Байден ва бошқа юқори мартабали амалдорлар Исроил ҳукуматининг Фаластин халқини геноцид қилишига фаол ёрдам бермоқда”, дейилади баёнотда.
Конституциявий ҳуқуқлар марказининг эслатишича, Президент Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин нафақат геноциднинг олдини олиш учун ўз таъсиридан фойдалана олмаган, балки Исроил ҳукумати ҳаракатларини сўзсиз қўллаб-қувватлаганликларини бир неча бор очиқ баёнотлар билан айтган.
Баёнотда, ташкилотнинг 13 ноябрь куни Фаластинлик инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳамда Ғазо ва АҚШдаги фаластинликлар номидан Байден ва унинг маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорларга қарши федерал даъво қўйгани билдирилган.
LiveБарчаси