Байденга тегишли махфий ҳужжатларни махсус прокурор текширадиган бўлди
Олам
−
13 Январь 2023
5614Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатларининг биринчи партияси ортидан иккинчи партияси ҳам топилган эди. Натижада АҚШ Адлия вазирлиги Байденга тегишли махфий ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолатни ўзи ўрганмоқчилигини билдирган. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатни Конгрессдаги республикачиларга беришни тақиқлаган. Адлия вазири махфий ҳужжатлар билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун собиқ федерал прокурор Роберт Хурни махсус прокурор этиб тайинлаган.
Маълумот учун, Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлари биринчи партияси АҚШ Президентининг Вашингтондаги таҳлил марказидан топилган эди. Шунингдек, бунинг ортидан Байденга тегишли ҳужжатларнинг иккинчи партияси жорий йилнинг 11 январь куни Байден ёрдамчилари томонидан аниқланган. Топилган ҳужжатлар орасида Украина, Эрон ва Буюк Британияга оид материаллар ҳам борлиги айтилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь