Байден Янги йилни қаерда нишонлаши маълум бўлди

Олам

image
Американинг бош бегойими Оқ уйни Янги йилга тайёрлади (фоторепортаж) north_east

Американинг бош бегойими Оқ уйни Янги йилга тайёрлади (фоторепортаж)

АҚШ Президенти Жо Байден Рождество байрамини ўзининг Кэмп-Дэвиддаги (Мэриленд) қароргоҳида, Янги йилни эса Кариб денгизидаги Сент-Круа (АҚШ Виржиния ороллари) оролида нишонлайди. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни Оқ уй вакиллари маълум қилди.

"Шанба куни Президент Кэмп Дэвидга боради, у ерда Рождество байрами учун қолади. Сешанба куни Президент ва биринчи хоним Оқ уйга қайтади. Чоршанба куни улар Сент-Круага боради. Улар Янги йилни нишонлаш  учун шу ерда қолади", дейилади Оқ уй пресс пули хабарида.

Маълумот учун, Рождество АҚШда 25 декабрда нишонланади. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Байден ўтган Янги йилни ҳам Сент-Круада нишонлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Янги йил Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг