Байден янги йил таътилини қаерда ўтказиши маълум қилинди
Олам
−
27 Декабрь 2022
7419Оқ уй Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг янги йил таътилини эълон қилди. Америка етакчиси ушбу таътилда оиласи билан 2024 йилги сайловларда унинг номзоди қўйилишини муҳокама қилишга ва кейин буни расман эълон қилишга ваъда берди.
“Президент ва биринчи хоним Виржиния оролларидаги Санта-Круз шаҳрига боради ва у ерда Янги йилни оилалари билан нишонлайди”, дейилади Президентнинг Оқ уй томонидан эълон қилинган жадвалида.
Байден дам олиш жойи сифатида Кариб денгизидаги оролни танлаган ва кутилганидек, сиёсий истиқболларни муҳокама қилади. Жадвалга кўра, Президент у ерга бугун, 27 декабрь куни боради ва 2 январь куни Оқ уйга қайтади.
Байден аввалроқ 2023 йил бошида навбатдаги президентлик кампанияси режаларини расман эълон қилишини айтган эди. У сайловда қатнашиш нияти борлигини, лекин буни оиласи билан муҳокама қилмоқчи эканлигини таъкидлаган. Бунинг учун Байден таътилда бир ҳафта дам олмоқчилигини маълум қилган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси