Байден Туркиянинг аёлларни ҳимоя қилиш конвенциясидан чиқишини асоссиз деб атади

Олам

image

Туркиянинг аёлларга нисбатан зўравонликка қарши Истанбул конвенциясидан чиқиш тўғрисидаги қарори бутун дунё бўйлаб аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ҳаракати учун орқага ташланган қадамдир. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйдаги баёнотида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг конвенциядан “тўсатдан ва асоссиз равишда чиқиб кетиши” чуқур умидсизлик уйҳотади.

“Дунё миқёсида оилавий зўравонликка қарши конвенцияни имзолаган биринчи давлат бўлган Туркияда аёлларнинг ўлдирилиши кўпайгани ҳақидаги хабарларни кўрмоқдамиз”, дейди Байден.

Байденнинг таъкидлашича, мамлакатлар аёлларни ҳимоя қилиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга интилаётган халқаро шартномаларни рад этиш ўрнига, аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш бўйича ўз мажбуриятларини кучайтириш устида ишлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 март куни Туркия аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Европа Кенгашининг Истанбул конвенциясидан чиқишини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг