Туркия аёлларни ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиқди

Олам

image

Туркия аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Европа Кенгашининг Истанбул конвенциясидан чиқишини эълон қилди. Мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг фармони Туркия ҳукуматининг расмий газетаси “Resmi Gazete”да эълон қилинди.

Шу билан бирга, вице-президент Фуат Оқтай мамлакат расмийлари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашни давом эттиришига ваъда берди. 

“Турк аёлларининг жамиятдаги мавқеини муносиб даражага етказиш учун олиб борган самимий курашимиз анъанавий қадриятларимизни сақлаб қолиш билан давом этади”, деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.

Европа Кенгашининг “Аёлларга нисбатан зўравонлик ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш тўғрисида”ги конвенцияси 2011 йилда қабул қилинган. Бу оилавий зўравонликка қарши кураш бўйича биринчи Европа келишуви бўлганди.

Ушбу ҳужжатни биринчи бўлиб Туркия ратификация қилди, сўнгра яна 33 та мамлакат ҳам бу қаторга қўшилди. Конвенция психологик, жисмоний ва жинсий зўравонлик, мажбурий аборт, никоҳ, стерилизация ҳамда жинсий зўравонликка нисбатан жиноий жавобгарликни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг