Байден Трампни Америка халқига ҳурматсизликда айблади

Олам

image

Сайлов коллегияси томонидан АҚШнинг янги Президенти сифатида тасдиқланган демократ Жозеф Байденнинг айтишича, амалдаги давлат раҳбари Доналд Трамп суд орқали бир нечта штатларда овоз бериш натижаларини бекор қилишга ҳаракат қилиб, халқ иродасини ҳурмат қилишдан бош тортган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

“Бу шунчалик даражада ҳурматсизликки, биз уни илгари умуман кўрмаган эдик. Бу позиция халқ иродасини тан олиш, қонун устуворлиги ва Конституциямизни ҳурмат қилишдан бош тортишдир”, дейди Байден Делавер штатидаги Уилмингтон шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Собиқ вице-президент тўртта штат – Жоржия, Мичиган, Пенсильвания ва Висконсиндаги сайлов натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги Техас даъвосини тўлиқ рад этган Олий суд қарорини қўллаб-қувватлади. 

”Бу Президент Трампга суд бизнинг демократиямизга қилинган ҳужумда иштирок этмаслиги тўғрисида аниқ сигнал”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрда АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод қилиб кўрсатилган собиқ вице-президент Жозеф Байден сайлов коллегиялари томонидан расман давлат раҳбари этиб сайланди.

Сайловчилар коллегияси Байденнинг ғалабасини тасдиқлади. Демократ Президент этиб сайланиш учун керак бўлган 270 та овозни олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг