Байден Трамп ва Путин мулоқотидаги “сирларни” очиши мумкин
Олам
−
10 Февраль 2021
5349АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимида бўлган пайтида Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказган суҳбатларининг барча тафсилотларини ошкор қилмаган. Оқ уйнинг янги раҳбари Жо Байден эса улар ҳақида билиб олиши мумкин. Бу ҳақда "Politico" хабар берган.
Газетанинг ёзишича, гап Президентларнинг сўнгги тўрт йил ичида ўтказган камида ўнта суҳбати ҳақида бормоқда.
"Уларнинг ўзаро нима ҳақида суҳбатлашганини билиш Трампнинг Путинга қандайдир махфий маълумотларни ошкор қилган-қилмагани ёки Россия раҳбарияти билан АҚШнинг янги маъмуриятига оид бирон битим тузган-тузмаганини аниқлашга ёрдам беради", деб ёзилган манбада.
Газетанинг таъкидлашича, энди Оқ уйни Байден бошқараётгани ҳисобга олинса, "у ўзи учун керакли ҳамма нарсани кўра олади".
Трамп маъмуриятининг собиқ аъзоси Байден ва унинг жамоаси ушбу маълумотларни ҳеч қандай рухсатсиз кўра олишини маълум қилган.
Ҳозирда Байден жамоасига яқин бўлган АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ аъзосига кўра, "Трампнинг Путинга нима деганини билиш миллий хавфсизлик устуворлиги масаласидир".
Нашрнинг таъкидлашича, Трамп президентлиги даврида, чет эл раҳбарлари билан шахсий суҳбатларини "ошкор бўлишига йўл қўймаслик" борасида жуда эҳтиёткор бўлган.
Қайд этилишича, Трампнинг Путин билан телефон суҳбатларидан сўнг, улар кўпинча биринчи марта Кремль ёки Трамп томонидан Twitter'да нашр этилган.