Байден Теҳрон қамоқхонасидаги ёнғинда Эрон ҳукуматини айблади
Олам
−
16 Октябрь 2022 5497 1 дақиқа
АҚШ Президенти Жо Байден Теҳрондаги Эвин қамоқхонасида юз берган ёнғинни Эрон раҳбариятининг зўравонлиги деб атади. Унинг сўзларини Оқ уй матбуот хизмати келтирмоқда.
Америка етакчиси жазони ўташ муассасасидаги ёнғин ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Эрон ҳукуматини ўта зўравон эканини айтган.
“Бу яхши гуруҳ эмас”, дея қўшимча қилган у Ислом республикаси расмийларига ишора қилиб.
Шу билан бирга, Байден норозилик намойиши учун кўчага чиққан одамларни жуда ҳурмат қилишини айтиб ўтган.
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс Twitter'даги саҳифасида департамент қамоқхонадаги вазият ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб бораётгани, шу билан бирга у ерда сақланаётган Америка фуқаролари хавфсизлиги учун Эронни масъул деб ҳисоблашини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 октябрь куни Эроннинг машҳур Эвин қамоқхонасида катта ёнғин содир бўлди ва бунинг оқибатида 8 киши жабрланди. Бу жой кўплаб сиёсий маҳбуслар, журналистлар ва хориж фуқаролари сақланиши билан таниқли.
Live
Барчаси