Байден Россияни “огоҳлантириб қўйди”

Олам

image

АҚШ Президентлигига Демократик партиядан номзод Жо Байден Россиянинг АҚШ ички ишларига аралашгани оқибатлари билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Байденнинг сўзларига кўра, агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Россиянинг Америка сайлов жараёнларига аралашганини жавобсиз қолдирмайди. 

"Сайловларда агар мен ғалаба қозонадиган бўлсам, натижа бўлади деб ваъда бераман. Бизнинг суверен ишларимизга аралашишгани учун натижа бўлади", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп бу йилги сайловларда ҳам ғалаба қозонишига ишонишини билдирганди. 

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг