Байден Россияга қарши “тишсиз” санкция қўллашда айбланди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг Республикачилар партияси вакиллари Конгрессда Президент Жо Байденни Россия билан мулоқотдаги “заиф ёндашуви”ни танқид қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Конгрессмен-консерваторлар гуруҳи раҳбари Жим Бенкснинг сўзларига кўра, Байден Барак Обама олиб борган сиёсатни “қайта ишга туширди”.

“Ваҳоланки, сайловолди тарғиботлар даврида демократлар раҳбари Трампнинг Москвага бўлган муносабатини танқид остига олиб, уларни “етарлича қаттиқ эмас” дея атаганди. Шу билан бир қаторда Трамп Путин ҳақида ижобий фикр билдирса ҳам бу Москвага қарши бир қатор санкциялар қўллаш учун халақит қила олмасди”, деган конгрессмен.

Ўз навбатида Бэнкс Байденнинг сўзлари ҳаракатларида намоён бўлмаётганидан норозилигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, Америка раҳбари замонавий қурол-яроғ ҳақидаги СНВ-3 шартномасини шартларсиз узайтирди ва Россияга қарши “тишсиз” санкциялар қўллади. Шунингдек, Конгрессни Байденнинг “Шимолий оқим-2”даги позицияси ҳам хавотирга солмоқда, зеро у янги чеклов чораларининг жорий этилиши иттифоқчиларнинг аҳволини “мураккаблаштиради” дея фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Жо Байден Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилиб, яқин вақтлар ичида нейтрал бўлган ҳудудда учрашув ўтказишни таклиф қилганди. Қўшма Штатлар раҳбари Россия Қрим ва Украина билан чегарасидаги ҳарбийлари сонини оширганидан хавотирда эканини айтиб, АҚШ барча давлатларнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун кўмаклашишини қўшимча қилди.

Икки кундан сўнг эса Вашингтон Москвага қарши бир қатор санкцияларни эълон қилди ва ўнта рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди. Бунга жавобан Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров бу санкциялар икки давлат халқи манфаатлари учун ҳам хизмат қилмаслигини таъкидлади.

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг