Байден Россия билан бевосита можародан қочишни хоҳлайди – Блинкен
Олам
−
04 Октябрь 2023
5661Украина инқирози авж ола бошлаганидан бери АҚШ Президенти Жо Байден Вашингтонни Россия билан тўғридан-тўғри можарога тортмасликка ҳаракат қилмоқда. Бу мақсад унинг "йўлчи юлдузларидан" биридир. Бу ҳақда кеча, 3 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хьюстондаги (Техас) Райс университетида сўз очди.
"Биринчи кундан бошлаб Президент Байденда иккита "йўлчи юлдуз" бор эди. Биринчиси, биз [Қўшма Штатлар] Украинани қўллаб-қувватлаш ва бошқа мамлакатларни ҳам худди шундай қилишга мажбур қилиш учун қўлимиздан келганини қилишимизга ишонч ҳосил қилиш. Иккинчиси эса Россия билан тўғридан-тўғри можарога йўл қўймаслик, чунки бундай можаро ҳеч ким истамайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу эса америкаликларнинг хавфсизлигига ёмон таъсир қилади", деган Блинкен.
Унинг қўшимча қилишича, Байден Украина масаласи бўйича қарор қабул қилишда айнан шу икки устувор йўналишга содиқ қолади.
Блинкенга кўра, Қўшма Штатлар ҳарбий операцияларни қандай ўтказиш бўйича қарорларни Киевга қолдиради, аммо Вашингтон ҳеч қачон Украинани ҳудудларидан ташқарига зарба беришга ундамаган.
LiveБарчаси