Байден Путинни “фоҳишанинг ўғли” деб атади
Олам
−
22 Февраль
60836АҚШ Президенти Жо Байден Сан-Францискодаги сайловолди кампанияси чоғида Россия раҳбари Владимир Путинни ҳақорат қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Сайловолди компанияси учун донорлар гуруҳи олдида чиқиш қилган Байден ядровий можаро хавфи доимо мавжудлиги, аммо иқлим инсоният учун экзистенциал таҳдид бўлиб қолаётганини айтган.
“Охирги экзистенциал таҳдид – бу иқлим. Путин каби ақлдан озган фоҳишанинг ўғли бор экан, биз доимо ядровий можаро ҳақида қайғуришимиз керак. Аммо инсоният учун экзистенциал таҳдид бу иқлимдир”, дейди Байден.
Шунингдек, Байден ўзининг ҳуқуқий муаммоларини россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлимига қиёслаган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни ҳам танқид қилган.
“У ўзини Навальнийга қиёслайди ва бизнинг мамлакатимиз коммунизмга айлангани учун у ҳам худди Навальний каби таъқибга учраганини айтади. Бу қаердан пайдо бўлди?”, дейди Байден.
АҚШ Президентининг қўшимча қилишича, агар у буни 10-15 йил аввал айтганида, ҳамма уни жамиятдан ажратиб қўйиш керак, деб ўйлаган бўларди.
Қайд этиш жоизки, бу Жо Байденнинг омма олдида биринчи марта сўкиниши эмас. 2022 йил январь ойида АҚШ Президенти Байден ва унинг иқтисодий маслаҳатчилари ўртасидаги учрашувда инфляция ҳақида савол берган “Fox News” журналисти Питер Дусини “аҳмоқ фоҳишанинг ўғли” деганди. Воқеа Америка телеканалларида намойиш этилганди. Кейинроқ Дуси воқеадан бир соат ўтиб, Байден у билан телефон орқали боғланиб, кечирим сўраганини билдирган.
LiveБарчаси