Байден биринчи бўлиб Путинга қўнғироқ қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден илк марта телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль хабар берди.

Суҳбат чоғида Владимир Путин Жозеф Байденни АҚШ Президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклаган. У Россия ва АҚШ муносабатларининг нормаллашуви ҳар икки давлат манфаатига хизмат қилишини таъкидлаган.

Россия ва АҚШ етакчилари мулоқот давомида Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилганидан мамнун эканликларини билдирганлар. Бундан ташқари, Прездентлар АҚШнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиши, Эрон ядро дастури муаммоси, Украинадаги вазият ҳамда Россия ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари саммитини ўтказишни муҳокама қилган.

Оқ уй суҳбат ўтказилганини тасдиқлаган. Аммо Америка томонига кўра, мулоқот вақтида Байден Россия раҳбариятининг фаолияти, жумладан мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини билдирган.

“У куннинг иккинчи ярмида Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани 5 йилга узайтириш, ҳамон давом этаётган Россия тажовузи қаршисида Украина суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлаш ниятида эканимизни билдириш, шунингдек, хавотир уйғотаётган SolarWinds`нинг бузиб кирилиши, Афғонистондаги АҚШ аскарлари учун мукофот ваъда қилаётган россияликлар, 2020 йилдаги сайловларга аралашиш, Алексей Навальнийнинг қўлга олиниши ва намойишчиларга бўлаётгн муносабатни муҳокама қилиш учун Президент Путинга қўнғироқ қилди”, деган АҚШ Президенти Матбуот котиби Жен Псаки.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жо Байден

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг