Байден муддати тугагунига қадар Украинага 6 млрд доллар ажратмоқчи

Олам

image

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан АҚШнинг амалдаги Президент Жо Байденнинг муддати тугагунига қадар Украинага ваъда қилинган 6 миллиард доллар ажратиш ниятини тасдиқлади. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Президент Байден Конгресс томонидан бизга берилган ҳар бир ресурсни ўз вақтида ва тўлиқ сарф қилишимизни аниқ айтди. Яъни, 20 январга қадар биз Украинага Конгресс томонидан маъқулланган барча маблағ ва ёрдамни жўнатамиз”, деди Салливан.

Салливаннинг ишончи комилки, Байден Конгресс ва бўлажак маъмуриятни Украина Президенти Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватловсиз қолдирмасликка кўндира олади. Чунки, унинг фикрича, “Украинани тарк этиш Европадаги янада беқарорликни англатади”.

“Politico” газетасининг қайд этишича, логистика муаммолари Украинага ҳарбий қуроллар етказиб беришни 2025 йил январигача кечиктириши мумкин. Чунки бундай юкларни жўнатиш учун одатда “ойлар кетади”. 

Эслатиб ўтамиз, 47-президент Дональд Трампнинг инаугурацияси 2025 йилнинг 20 январига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Жо Байден Жейк Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг