Байден махфий ҳужжатларининг навбатдаги партияси унинг уйидан топилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг мамлакат шарқидаги Делавер штатининг Уилмингтон шаҳридаги уйида махфий деб белгиланган яна беш саҳифали ҳужжатлар топилди ва улар дарҳол Адлия вазирлигига топширилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ҳуқуқий масалалар бўйича махсус маслаҳатчиси Ричард Заубер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 12 январь куни у Президентнинг Вилмингтондаги уйидан топилган махфий ҳужжатни Адлия вазирлигига топширишга ёрдам бериш учун борган.

“Ҳужжатни мен билан бирга бўлган Адлия вазирлиги ходимларига топшираётганимда, унга илова қилинган материаллар орасидан яна бешта махфий варақ, жами олти варақ ҳужжат топилди”, дейди Заубер.

Эслатиб ўтамиз, Байденнинг шахсий кабинетида 2009 йилдан 2017 йилгача АҚШ Вице-президенти лавозимида ишлаган давридаги махфий ҳукумат ҳужжатлари топилган эди. Гап ўнлаб ҳужжатлар, жумладан, махфийликнинг энг юқори даражаси ҳақида бормоқда. Ҳужжатларни Байденнинг адвокатлари Пенсилвания университетидаги Байден дипломатия ва глобал ҳамкорлик марказида офис майдонини бўшатганларида қулфланган кабинетдан топган.

Оқ уй Байден Вашингтондаги белгиланган бинолардан 2017 йилдан 2020 йилгача маъмуриятда ишламаган пайтда фойдаланганини тан олди. Президентнинг ўзи эса ишхонасидан топилган махфий ҳужжатлардан ҳайратга тушганини ва уларнинг мазмунини билмаслигини айтган.

Кейинчалик Америка раҳбарининг ёрдамчилари Байденнинг Уилмингтондаги уйида, шу жумладан гаражда махфий ҳужжатларнинг янги тўпламини топгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Шунингдек, жорий йилнинг 12 январь куни АҚШ адвокати котиби Америка Президентига тегишли махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаш ишини тергов қилиш бўйича Роберт Хурни махсус маслаҳатчи этиб тайинланганини эълон қилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг