Байден маъмурияти жамоаси Оқ уйдан қочяпти – Захарова
Олам
−
30 Апрель 2022
17341АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти жамоаси Оқ уйдан қочиб кетмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Ҳамма қочмоқда. Америка ОАВига кўра, Оқ уйдан юқори мартабали амалдорлар қочиши бошланган. Қўшма Штатлардаги экспертлар бунга маъмурият ва шахсан Байденга ишонч йўқлиги фонида тушкун кайфиятни кўрсатмоқда”, деган Захарова.
У, шунингдек, Россияга қарши санкциялар “меъмори”, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Далип Сингхнинг “тўсатдан дам олиш истаги”га ишора қилган.
“Маълум бўлишича, у ерда бир йил ичида кўп одамлар чарчаган. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Байденнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта маслаҳатчиси Седрик Ричмонд нафақага чиқмоқда, Байденнинг иқлим бўйича катта маслаҳатчиси Жина Маккарти ҳам кетишни режалаштирмоқда”, деб ёзади Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Америка оммавий ахборот воситалари АҚШнинг иқлим бўйича махсус вакили Жон Керри ҳам “йил охиригача бу кемани тарк этиш”ни ўйлаётгани ҳақида ёзмоқда.
“АҚШ вице-президенти Камала Харрис сафида нималар бўляпти, мен ёзишни ҳам истамайман. У ерда шунчаки оммавий чиқиб кетиш. Бош штаб, матбуот хизмати раҳбарлари аллақачон кетган ўнлаб асосий ходимлардан ўрнак оляпти”, деб қўшимча қилган у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь