Байден маъмурияти Туркияга қирувчи самолётларни сотиш бўйича Конгрессдан рухсат олмоқчи
Олам
−
14 Январь 2023
6506АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Туркияга F-16 қирувчи самолётларини сотиш бўйича Конгрессдан рухсат олмоқчи. Бу ҳақда жума куни “The Wall Street Journal” АҚШ маъмурияти вакилларига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, гап 40 та янги қирувчи самолёт, шунингдек, Туркия билан хизмат кўрсатаётган ушбу турдаги 79 та самолётни модернизация қилиш учун тўпламлар ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, АҚШ Туркияга 900 та “ҳаво-ҳаво” ракеталари (самолётларни йўқ қилиш учун мўлжалланган) ва 800 та бомба сотиш ниятида.
Газетанинг ёзишича, қурол сотиш бўйича қарор Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг 17-18 январь кунларига мўлжалланган АҚШга ташрифи билан бир вақтга тўғри келиши мумкин.
Таъкидланишича, F-16’ни Туркияга сотиш қарори билан бир вақтда АҚШ қонунчилари Грецияга камида 30 та бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётини сотишни маъқуллаши мумкин. Нашрнинг ёзишича, бу Вашингтон ва Анқара ўртасидаги эҳтимолий келишув муносабати билан Афинадаги норозилик даражасини пасайтиради.
Декабрь ойида F-16 самолётларини Туркияга сотиш бўйича чекловларни ўз ичига олган бандлар АҚШ мудофаа бюджети лойиҳасидан чиқариб ташлангани хабар қилинганди. Анқарада бу Қўшма Штатлар томонидан ижобий қадам сифатида қабул қилинди, чунки Туркияга самолёт сотиш бир қатор шартларга боғлиқ эди. Агар қонун лойиҳаси Конгресснинг иккала палатаси томонидан қабул қилинса, ҳужжат имзолаш учун АҚШ Президентига юборилади.
LiveБарчаси