Байден Конгрессдан Туркияга F-16 қирувчиларини сотишга ижозат сўради

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга мактуб йўллаб, Туркияга F-16 қирувчи самолётлари сотишни маъқуллашини сўради. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди. 

Мактубда Туркия Швециянинг НАТОга аъзолик аризасини ратификация қилиши якунланиши билан Туркияга қирувчи самолётларни сотишга рухсат бериш кўзда тутилгани қайд этилган.

Агентликка ушбу мактубдан хабардор тўртта манбанинг айтишича, Жо Байден F-16 қирувчи самолётларини ва улар учун модернизация тўпламларини 20 млрд долларга сотилишини ҳам қистириб ўтган. Бироқ қирувчиларнинг сони очиқланмаган. 

Маълумот учун, Туркия 2021 йил октябрь ойида 20 млрд долларлик Lockheed Martin F-16 самолётлари ва мавжуд қирувчилари учун 80 га яқин модернизация тўпламларини сотиб олмоқчилигини билдирган.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти ҳам Туркияни Швеция аризасини имкон қадар тезроқ ратификация қилишга чақиряпти.

Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Ведант Патель эса Конгресс Туркияга қурол сотилишини расман хабар қилмагунча, бу ҳақдаги янгиликни тасдиқлашдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент) Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилишни маъқуллади. Овоз бериш жараёнида мамлакат парламентидаги 346 депутатдан 287 нафари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, 55 нафари қарши чиққан, тўрт нафари эса бетараф қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия F-16 Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг