Туркия парламенти Швециянинг НАТОга киришига рози бўлди
Олам
−
24 Январь
2722Кеча, 23 январь куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент) Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилишни маъқуллади. Овоз бериш жараёни TRT Haber давлат телеканалида транcляция қилинди.
Парламентдаги 346 депутатдан 287 нафари ташаббусни қўллаб-қувватлаган, 55 нафари қарши, тўрт нафари бетараф қолган.
Парламент қарори мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан имзоланган фармондан сўнг кучга киради ва ҳужжат расмий ҳукумат нашри – “Resmi Gazete”да эълон қилинади. Давлат раҳбари фармонни имзолаш масаласини 15 кун ичида кўриб чиқишга ҳақли.
“Бугун биз НАТОнинг тўлақонли аъзоси бўлишга бир қадам яқинлашдик”, дейди Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон Анқарада овоз бериш натижаларига изоҳ бериб.
Маълумот учун, Швеция 2022 йил май ойида Финляндия билан биргаликда Шимолий Атлантика альянсига кириш учун ариза топширган. Финляндия ўтган йилнинг 4 апрелида блокнинг 31-аъзосига айланди. Стокгольм эса Венгрия ва Туркиядан ҳали якуний рухсат олмаган. Шундай қилиб, Анқара сўровнинг ратификация қилинишини Стокгольмнинг терроризмга қарши кураш бўйича ваъдаларини бажариши билан боғлайди.
Ўтган йилнинг июль ойида Швеция Европа Иттифоқи аъзоси сифатида мамлакатнинг НАТОга аризасини ратификация қилиш эвазига Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини осонлаштиришга рози бўлган эди. Шу билан бирга, Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг Скандинавия давлатининг блокка қўшилиши ва Анқаранинг иттифоққа қўшилиши масалалари “бир-бирига боғлиқ эмас”лигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Венгрия қиролликни НАТОга қабул қилиш бўйича овоз беришни кейинга қолдирди. Бу Стокгольм Будапешт билан муносабатларга путур етказаётгани ва доимо "маънавий устунлик" кўрсатаётгани билан изоҳланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь