Байден Германиянинг янги ҳукуматидан нималар кутаётганини айтди

Олам

image

Расмий Вашингтон Германиянинг янги ҳукумати билан ҳамкорликда ишлашни интизорлик билан кутмоқда, жумладан, Россия ва Украина ўртасида вазият юзасидан ҳам. Бу ҳақда кеча, 10 декабрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Германиянинг янги канцлери Олаф Шольц билан биринчи телефон суҳбати якунлари бўйича маълум қилди.

“Бугун мен Германия канцлери Олаф Шольц билан суҳбатлашдим ва уни [канцлер лавозимига] тайинлангани билан табрикладим. Мен глобал муаммоларнинг бутун спектрида, жумладан, Россиянинг Украина билан чегарада беқарорлаштирувчи ҳарбий кучайишига жавоб бериш учун трансатлантик саъй-ҳаракатларни биргаликда ишлашни интиқлик билан кутаман”, дея ёзган Байден Twitter саҳифасида.

Оқ уй матбуот хизматининг хабар қилишича, суҳбат чоғида Байден “АҚШ ва Германия ўртасидаги мустаҳкам муносабатларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади”, шунингдек, трансатлантик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истагини билдирди. Россия ва Украина ўртасидаги вазиятдан ташқари, Байден ва Шольц "глобал муаммоларнинг бутун спектрини", жумладан пандемияга қарши кураш, иқлим инқирозини енгиб ўтишни муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 декабрь куни социал-демократ Олаф Шольц расман Германиянинг янги канцлери бўлди. Шу тариқа, Германияда 16 йил деганда илк бор канцлер ўзгарди. 2005 йилдан буён мамлакатни Ангела Меркель бошқариб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг