Байден Ғазодаги урушни олти ҳафта тўхтатиб туришга чақирди
Олам
−
13 Февраль
4805АҚШ Президенти Жо Байден гаровга олинганларни озод қилиш учун Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги жангларда олти ҳафталик танаффус қилишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
АҚШ етакчисига кўра, оташкесим кўпроқ тинчлик учун замин яратиши мумкин бўлади. Келишувнинг “асосий элементи”ни эса музокаралар орқали келишиб олиш таклиф қилинган.
“Келишув Ғазога камида олти ҳафта давомида барқарор тинчлик даврини олиб келади, кейин эса биз янада мустаҳкамроқ битим учун вақт ажратишимиз мумкин”, дейди Байден душанба куни Оқ уйда Иордания қироли Абдулла II билан учрашувдан сўнг.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Исроилнинг жосуслик агентлиги раҳбарлари 13 февраль куни Миср ва Қатарнинг юқори даражадаги мулозимлари билан учрашиб, музокаралар ўтказиши кутилаётган эди. Учрашув Қоҳирада бўлиб ўтиши маълум қилинган.
Кейинги пайтлар Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга бўлган эътирозини кучайтириб, уни тинч аҳолини ҳимоя қилишга ундамоқда эди.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Халқаро ҳамжамият Исроилнинг Рафаҳ шаҳрига бостириб кириши таҳдидига жим тура олмаслиги ҳақида хабар бергандик.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси