Байден Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, раҳмат айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жозеф Байден Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Суҳбатда минтақавий масалалар,  жумладан,  Россиянинг Украинага бостириб кириши муҳокама қилинган. 

Мулоқот чоғида Президент Эрдўған Туркиянинг Россия-Украина инқирози янада чуқурлашса, унга ечим топишда воситачи бўлиши муҳимлигига ишора қилган.  

Унинг таъкидлашича, ҳатто Туркия, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг Анталияда уч томонлама учрашувини ташкил этишнинг ўзи дипломатик ғалабадир.  

"Президент Байден Туркиянинг можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Туркиянинг минтақавий етакчилар билан тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган яқинда олиб борган алоқалари учун миннатдорчилик билдирди", дейилади Оқ уй хабарида. 

Учрашувда Туркия-Америка муносабатларининг бугунги ҳолати юзасидан ҳам фикр алмашилган. 

Туркия давлат раҳбари АҚШ президентига Туркия мудофаа секторига қарши барча асоссиз санкцияларни бекор қилиш зарурати ҳақида гапирган. 

Президент Эрдўған, шунингдек, суҳбатдош эътиборига Анқара Америка томони Туркиянинг 40 та янги Ф-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш ва ўз ихтиёрида бўлган ушбу конфигурациядаги самолётларни модернизация қилишни ўз ичига олган Туркия талабини имкон қадар тезроқ бажаришини кутаётганини таъкидлаган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Жо Байден

Баҳолаганлар

577

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг