Байден ДХР ва ЛХРга қарши санкция жорий қилди
Олам
−
22 Февраль 2022
21717АҚШ Президенти Жо Байден Россия томонидан ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларини (ДХР ва ЛХР) тан олиниши муносабати билан айрим шахсларнинг мулкини блоклаш ва айрим операцияларни тақиқловчи фармон қабул қилди. Фармон Оқ уй сайтида эълон қилинган.
“Россия Федерацияси томонидан Украина ҳудуди ҳисобланувчи “Донецк халқ республикаси” (ДХР) ёки Луганск халқ республикаси (ЛХР) нинг тан олиниши Россиянинг Минск келишувлари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларига зид бўлиб, тинчлик, барқарорлик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка таҳдид солади. Ва шу тариқа АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ноодатий ва фавқулодда таҳдидни ифодалайди”, дейилади фармонда.
Фармон ДХР ва ЛХРга сармоя киритишни, шунингдек, ушбу минтақалардан ҳар қандай товарлар, хизматлар ёки технологияларни Қўшма Штатларга импорт қилишни тақиқлайди.
Бундан ташқари, ушбу фармон ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларда ҳаракат қилишга қарор қилган ҳар қандай шахсга нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради.
Қўшма Штатларда жойлашган ёки кейинчалик АҚШга кирадиган, ДХР ва ЛХР билан боғлиқ шахсларга тегишли бўлган барча мулк ва мулкдаги улушлар блокланади.
Аввалроқ Россия Президенти ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси