Байден АҚШда президентлик сайловлари тарихига кирди

Олам

image

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан кўрсатилган номзод Жо Байден мамлакат тарихидаги президентлик сайловларида 80 миллиондан ортиқ овоз тўплаган биринчи номзод бўлди. Бу ҳақида “NBC News” хабар бермоқда.

Баъзи штатларда овозларни ҳисоблаш ҳали ҳам давом этмоқда, аммо телеканал маълумотларига кўра, шу кунгача демократ Байден 80 миллион 20 минг 851 та овоз олган. Амалдаги Президент Дональд Трампни эса 73 миллион 886 321 америкалик қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, “Fox News” ҳам Байден 80 миллиондан ортиқ овоз олганини хабар қилмоқда.  Телеканал ҳисоб-китобларига кўра, Демократ 80 миллион 24 минг 655, Трамп эса 73 миллион 885 347 та овоз олди. Байденга берилган овозларнинг рекорд сони ҳам сайловчилар фаоллиги ошгани, ҳам аҳоли сони ва сайловчилар сонининг кўпайганини акс эттиради.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловлардан бир кун ўтиб, Байден оммавий овозлар сони бўйича рекорд ўрнатгани маълум бўлди. Ўша пайтда демократ 70 миллиондан сал кўпроқ овозга эга эди. Шундай қилиб, Байден 2008 йилда Барак Обаманинг ўрнатган рекордини янгилади (69 миллион 498 516 овоз).

Шунингдек, Трамп ҳам мағлуб номзод сифатида Америка сайловчиларининг 70 миллиондан ортиқ овозини олган рекордчига айланди. Маълумотларга кўра, сайловларда иштирок этиш бўйича ҳам рекорд кўрсаткич қайд этилди. Ушбу кўрсаткич тахминан 65 фоизни ташкил этди, бу эса 1908 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳокимиятни топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма берганди.

Кейинроқ америкаликларнинг деярли ярми Трамп 2024 йилдаги президентлик сайловларида ҳам номзодини илгари суради деган фикрда экани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг