Байден АҚШ Президенти бўлса, оммавий қирғин уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Олам
−
07 Ноябрь 2020
5357Американинг Лос-Анжелесдаги аксилтеррор бўлими ходимлари АҚШда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод Жоу Байден ғолиб чиқса, оммавий қирғин уюштиришга ваъда берган одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Los Angeles Times” газетаси ёзмоқда.
Қўлга олинган эркак жума куни ижтимоий тармоқларда оммавий қотиллик таҳдидларини жойлаштирганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Instagram’да агар Байден Президент бўлса, мактабда қирғин уюштириш билан таҳдид қилинган видео ҳақида хабар топишган. Видеодаги одам "барча демократларни отиб ташлашга" ҳам чақирган.
Терговчилар ҳибсга олинган кишининг уйида тинтув ўтказишди. Таъкидланишича, расмийлар унга қарши айблов эълон қилмаган бўлса-да, улар воқеани баҳолаш босқичида. Газета манбаларининг маълум қилишича, гумонланувчи ҳибсда сақланмоқда. Кейинроқ унинг руҳий ҳолати ҳам текширилади.
Аввалроқ, овоз бериш натижаларига кўра, Жо Байден Пенсильвания штатида етакчиликни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023