Байден ҳам Россия ҳибсхоналаридан озод қилинган америкаликларни кутиб олди (видео)

Олам

image

“The Wall Street Journal” мухбири Эван Гершкович, собиқ денгиз пиёдаси Пол Уилан, шунингдек, Россия ва АҚШ фуқароси ва “Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсоу Курмашева Россия Федерацияси ва Ғарб давлатлари ўртасидаги кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви доирасида АҚШга қайтиб келди.

Самолёт Туркиядан ҳавога кўтарилиб, 1 август куни маҳаллий вақт билан кечки пайт Мериленд штатидаги Эндрю ҳаво кучлари базасига қўнди. Уларни АҚШ Президенти Жо Байден, вице-президент Камола Ҳаррис ва оила аъзолари кутиб олди. АҚШ Президенти иттифоқчиларга миннатдорлик билдирди.

“Мен буни уддалай олишимизга мутлақо амин эдим. Альянслар муҳим деганимда шуни назарда тутгандим”, дейди Байден.

Маълумот учун, Пол Уилан 2018 йил охирида Москвада ҳибсга олинган эди. 2020 йил июнь ойида Москва шаҳар суди америкаликни жосусликда айблаб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Эван Герцҳкович 2023 йилнинг март ойида Екатеринбургда жосусликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди. Бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, у 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Алсоу Курмашева Россияга 2023 йилнинг май ойида оилавий масалалар билан келган ва Чехияга учишдан олдин Қозонда ҳибсга олинган. Октябрь ойида журналист "хорижий агент" сифатида рўйхатдан ўтмаганликда айбланган. Курмашева тергов изоляторига жўнатилган. Кейинчалик журналистга янги жиноят – Россия армияси ҳақида фейк хабар тарқатиш айби қўйилди. Июль ойида Татаристон суди журналистни 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин ҳам Москванинг Внуково аэропортида Ғарб давлатлари билан маҳбуслар алмашинуви доирасида ватанига қайтган россияликларни шахсан кутиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Эван Гершкович Пол Уилан Алсоу Курмашева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг