Баварияда тошқинлар туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди
Олам
−
18 Июль 2021
4225Германиядаги Юқори Бавария маъмурий округида кучли ёмғир туфайли юзага келган тошқинлар ва кўчкилар туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда Бавария жамоат телерадиокомпанияси br.de хабар берган.
Таъкидланишича, энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Бавариянинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Берхтесгаден ва Бишофсвизен шаҳарчалари. Қайд этилишича, баъзи уйлар кўчки оқибатларидан тозалаб бўлинган.
Бундан ташқари, тошқин Германия ва Чехия чегарасидаги Саксония Швейцариясини ҳам қамраб олган. Темир йўл хизмати ва алоҳида аҳоли пунктлари фаолияти тўхтатилган. Германия расмийларининг фикрига кўра, вазият “кескин, аммо уни бошқариш мумкин”.
Маълумот ўрнида, Ғарбий Европада сўнгги 20 йил ичидаги энг катта тошқин содир бўлди. Германиядан ташқари, Бельгия ва Нидерландия ҳам зарар кўрган. Швейцария, Франция ва Буюк Британияда кучли ёмғирлар давом этмоқда.
Аввалроқ, Бельгияда тошқин қурбонлари сони ортаётгани, аҳоли электр ва сувсиз қолгани ҳақида хабар бергандик. Германияда тошқин қурбонлари сони 156 кишига етган.