“Бавария” ўз тарихидаги шармандали натижалардан бирини қайд этди

Спорт

image

24 октябрга ўтар кечаси Испаниянинг “Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури доирасидаги ўйинда “Бавария”ни қабул қилди ва рақибни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

“Бавария” учун бу мағлубият Европа Чемпионлар лигасидаги кетма-кет учинчи меҳмондаги мағлубият бўлди. Сўнгги турда мюнхенликлар меҳмонда “Астон Вилла”дан мағлуб бўлган (0:1), ўтган йилги ярим финалда Мадридда “Реал”га имкониятни бой берганди.

Маълумотларга кўра, “Бавария” ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛнинг сафардаги кетма-кет учта ўйинида мағлуб бўлди. Ҳозирда 3 та ўйиндан кейин мюнхенликлар 3 очко билан турнир жадвалида 23-ўринда қайд этилган. “Барселона” эса 6 очко билан 10-ўринга кўтарилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made