“Бавария” собиқ футболчиси машғулотларда олган жароҳати оқибатида вафот этди
Спорт
−
21 Март 2025 9439 1 дақиқа
Хитойнинг “Бейжинг Гоан” клуби футболчиси Гуо Жиасюан машғулотлар вақтида бошидан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Daily mail” хабар берди.
Манбага кўра, Гуо 2025 йилнинг февраль ойида Испаниядаги машғулотлар вақтида бошидан жароҳат олиб, кома ҳолатига тушиб қолган. Узоқ вақт давом этган уринишларга қарамасдан Гуо Жиасюаннинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Қайд этиш жоиз, Гуо 19 ёшда эди.
Маълумот ўрнида, Гуо Мюнхенинг “Бавария” клуби академиясида тўп тепган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь