“Бавария” аср рекордини ўрнатди
Спорт
−
15 Январь 4347 1 дақиқа
Кеча, 14 январь куни “Бавария” Германия Бундеслига 17-турида “Кёльн”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, гол уриш бўйича XXI аср рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “News Bytes” хабар берди.
Манбага кўра, “Бавария” Германия Бундеслигасининг дастлабки 17 турида 66 та гол уриб, жорий асрда бу натижага эришган биринчи клубга айланди. Тарихда шундай натижа фақат икки марта қайд этилган: 1889–1890 йилги мавсумда “Блэкберн Роверс” (73 гол) ва 1929–1930 йилги мавсумда “Атлетико Мадрид” (72 гол).
Шунингдек, Венсан Компани мураббийлигидаги Мюнхен клуби мавсумнинг биринчи ярмида мумкин бўлган 51 очкодан 47 очко жамғарди ва бу билан 2013-2014 йилги мавсумда Хосеп Гвардиола қўл остида ўрнатилган рекорди билан тенглашди. Ўшанда Гвардиола жамоаси биринчи ярим мавсумда 44 та гол урган бўлса, Компани жамоаси эса 66 та гол уришга эришди.
Маълумот учун, ҳозирда “Бавария” Бундеслигада мағлубиятсиз (15 ғалаба ва 2 дуранг) серияни давом эттирмоқда ва турнир жадвалида 47 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси