Батуровдан олтин. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни нақд қилди

Спорт

image

Хабарингиз бор Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатида финал учрашувлари давом этяпти.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Бобо-Усмон Батуров -69 кг вазн тоифасида финал жангини ўтказди. Батуров япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилди ва уни мағлуб этиб, ютуқлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Ўзбекистон вакиллари ҳозиргача финалларда 100 фоизлик натижа қайд этмоқда. Аввалроқ, терма жамоанинг енгил вазндаги вакиллари Нодир Мирзаҳмедов (-49 кг) ҳамда Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг) ҳам финални муваффақиятли ўтказганди.

Қайд этиш керакки, Батуров қўлга киритган олтин Ўзбекистон терма жамоасига муддатидан олдин эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчиликни нақд қилди. Финалга Ўзбекистондан 5 нафар, Қозоғистон ва Ҳиндистондан 4 нафардан боксчи чиққанди, аммо Ўзбекистоннинг медал жамғаришдаги асосий рақиби Қозоғистон медаллар сифати бўйича иккинчи ўринда қолиши маълум бўлиб улгурди.

Бироздан сўнг оғир вазнли боксчилар ҳам рингга чиқишади:

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг