Бастони педофилликда гумон қилинмоқда – ОАВ

Спорт

image

Италия терма жамоаси ҳамда “Интер” клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони вояга етмаган қиз билан боғлиқ эҳтимолий жинсий ҳуқуқбузарлик иши доирасида терговга жалб қилинди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Бастони тергов ҳақида расмий хабарнома олган ва эртага, 3 июль куни сўроқда иштирок этиши режалаштирилган. Хабарда айтилишича, терговга сабаб бўлган воқеа 2020 йил июнь ойида содир бўлган деб ҳисобланмоқда.

Шу билан бирга, футболчининг ўзи унга нисбатан билдирилган барча айбловларни рад этмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Бастони 2017 йилдан буён “Интер” сафида тўп суриб келмоқда. У клуб билан уч марта Италия чемпионлигини, уч марта Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиққан. Италия терма жамоаси сафида эса 2021 йилги Европа чемпионати ғолиби бўлган ҳамда 2022 йилги Финалиссима мусобақасида иштирок этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг