“Барселона” ёзда икки суперюлдуз трансферини кўзламоқда

Спорт

image

Ўтган ёзда “Барселона” трансфер бозорида фаол бўлмаган, фақатгина “Лейпциг”дан Дани Ольмони сотиб олган. Каталонияликлар бошқа футболчилар билан келишувга эриша олишмади. Бироқ, 2025 йил ёзи “Барса” учун жуда қайноқ трансферларга бой бўлиши мумкин. Ёзда клуб бирор машҳур футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Манбага кўра, “Камп Ноу”ни реконструкция қилиш ишлари тўлиқ якунланиши шарафига “Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоа учун ҳақиқий суперюлдуз сотиб олмоқчи.

“Барселона” учун асосий номзод – “Манчестер Сити”нинг супер тўпурари Эрлинг Холанд. Клуб раҳбариятига кўра, агар “Ман Сити” молиявий адолатли ўйин қоидаларини 115 марта бузгани учун жиддий жазоланса, Каталония клуби Холандни ўз сафига қўшилишга кўндира олади.

Иккинчи вариант - “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг “Барселона”га қайтиши. Бразилиялик футболчи бу мавсумда жароҳати туфайли ҳали майдонга тушмади.

Қайд этиш жоиз, Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” билан шартномасини узайтиришга тайёр, бироқ клуб унинг шартномасига 100 миллион евролик товон пули бандини киритмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made