“Барселона” ўз уйида ПСЖга мағлуб бўлди
Спорт
−
02 Октябрь 4771 1 дақиқа
Кеча, 1 октябрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасидаги “Барселона” – ПСЖ тўқнашуви бўлиб ўтди. Барселонанинг “Монтжуик” стадионида кечган марказий тўқнашувда парижликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, ўйиннинг 19-дақиқасида Маркус Рэшфорднинг узатмасидан сўнг, “кўк-анорранглилар” ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига қадар ПСЖ орадаги фарқни йўққа чиқарди. Ҳисобни 38-дақиқада 19 ёшли истеъдод эгаси Сенни Меюлю тенглаштирди.
Парижликлар баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, беллашувни ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди. 72-дақиқада захирадан майдонга тушган Гонсалу Рамуш асосий вақтнинг 90-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этиб, меҳмонлар ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, ПСЖ мусобақа доирасидаги навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва ҳисобидаги 6 очко билан умумий турнир жадвалида 3 поғонадан жой олди. “Барселона” эса 3 очко билан жадвалда 16-ўринни эгаллаб турибди.
Жаҳонгир Иномжонов