“Барселона” “Реал”ни мағлуб этиб, Испания чемпиони бўлди

Спорт

image

Кеча, 10 май куни Испания чемпионатининг 35-турида “Барселона” “Реал Мадрид”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва муддатидан аввал Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.

Каталония пойтахтида бўлиб ўтган учрашувда голларга Маркус Рэшфорд (9-дақиқа) ва Ферран Торрес (18-дақиқа) муаллифлик қилди. Бразилия терма жамоаси сафида ўйнаётган пайтида сон мушакларидан жароҳат олган Рафинья март ойи охиридан бери майдонга тушмаётган эди ва у 64-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Учрашув “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг отаси вафоти сабаб бир дақиқалик сукут билан бошланди. Ушбу воқеага қарамай, немис мураббийи жамоани захира ўриндиғидан бошқариб борди.

Бу ғалабадан сўнг “Барселона” ўз очколарини 91 тага етказди ва чемпионат тугашига уч тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни нишонлади.

Шу тариқа, “Барселона” ўз тарихида 29-марта Испания чемпионига айланди. Жамоа Ханс-Дитер Флик қўл остида кетма-кет иккинчи бор Ла Лига ғолиблигини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ла Лига Испания Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг