“Барселона” “Реал”дан ўзиб кетди
Спорт
−
26 Сентябрь
4809“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг Испания чемпионатидаги 6500-голини урди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Ҳужумчи Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Хетафе”га қарши ўйинда (1:0) гол урди. Шундай қилиб, Каталония клубининг лигадаги 3035 та ўйинида 6500 та гол киритилди, бу дегани ҳар бир ўйинга ўртача 2,14 тадан гол тўғри келади. Бу вақт ичида “Барселона” ўз дарвозасидан 3362 та гол ўтказиб юборди.
“Барселона” Испания чемпионатида 6500 та гол урган биринчи клуб бўлди, каталонияликларнинг энг яқин таъқибчиси “Реал”да ҳозирда 6499 та гол бор.
Айни дамда “Барселона” Испания чемпионати турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа кейинги турда “Осасуна” билан тўқнаш келади. Учрашув 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.