“Барселона” Рафиньяга нарх белгилади
Спорт
−
16 Апрель 2024 4347 1 дақиқа
“Барселона” вингер Рафинья билан камида 80 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда “Sport” хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби 27 ёшли бразилияликнинг ўйинидан жуда мамнун ва клубга футболчини сотиш таклифини қабул қилиш қийин бўлади. Рафиньянинг нархи бўйича қарор Англия чемпионати клубларининг 60 миллион евро миқдоридаги таклифларидан сўнг қабул қилинган.
Футболчига қизиқиш билдираётган клублар орасида “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам бор.
Жорий мавсумда Рафинья 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилиялик футболчи “Барселона”га 2022 йилнинг июлида “Лидс”дан келиб қўшилганди. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь