“Барселона”нинг собиқ футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлади

Спорт

image

Босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьянич Москванинг ЦСКА футбол клубига ўтиш арафасида. Бу ҳақда футболчининг ўзига таяниб, ТАСС хабар берди.

“Мен тиббий кўрикдан ўтдим, ҳаммаси жойида, шартнома бўйича ҳаммасини кейин билиб оласиз. ЦСКА катта клуб ва мен бу ерда кўп нарса қила олишимга ишонаман. Ўйлайманки, лига юқори савияга эга. Яхши жамоалар ва футболчилар йиғилган”, дейди Пьянич.

Маълум бўлишича, кеча, 24 сентябрь куни Пьянич “армиячилар” сафига ўтишга рози бўлган ва 25 сентябрга ўтар кечаси футболчи Москвага етиб келган.

Пьянич ҳозирда 34 ёшда. У фаолияти давомида Франциянинг “Мец” ва “Лион”, Испаниянинг “Барселона”, Туркиянинг “Бешиктош”, Италиянинг “Рома” ва “Ювентус” клубларида ўйнаган. Ярим ҳимоячининг сўнгги клуби БААнинг “Шаржа” жамоаси бўлди. 2024 йилнинг 1 июлидан босниялик футболчи эркин агент ҳисобланади. Босния ва Герцеговина терма жамоаси таркибида Пьянич 115 ўйин ўтказиб, 17 гол урган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев ҳам ЦСКА клубида ўйнайди. Ярим ҳимоячининг Москва клуби билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Аббосбек Файзуллаев Миралем Пьянич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made