“Барселона”нинг 2022-2023 йилги мавсум учун бюджети тасдиқланди 

Спорт

image

“Барселона” клубининг 2022-2023 йилги мавсумдаги бюджети 1,255 миллиард евро бўлади. Бу ҳақда “кўк анорранглилар”нинг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, “Барселона” клуби директорлар кенгаши йиғилиш ўтказган. Ушбу мажлисда кенгаш аъзолари жамоанинг 2022-2023 йилги мавсум учун бюджетини тасдиқлаган.  Унга кўра, клубнинг даромади 1,255 миллиард евро бўлса, соф фойда миқдори 274 миллион еврони ташкил қилади.

Маълум бўлишича, “Барселона” ўтган 2021-2022 йилги мавсумни 1,017 миллиард евро молиявий айланма билан якунлаган. Соф даромад эса 98 миллион евро бўлган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 октябрь куни “Барселона” делегатларининг Ассамблеяси онлайн форматда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унга 4451 киши таклиф этилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Каталония клуби Испания чемпионатининг ортда қолган 6 та туридан кейин 16 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Барселона” навбатдаги учрашувни 1 октябрь куни “Мальорка”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона”

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made