“Барселона” Неймарнинг ортидан Гризманнинг трансферини ҳам ҳал қилди

Спорт

image

Хабарингиз бор, аввалроқ, Франция терма жамоасининг ҳужумчиси Антуан Гризманнинг “Барселона” клубига ўтиши борасида фикр-мулоҳазаларимизни билдирган эдик.

Бугун, 25 июнь куни хориж ОАВларида тарқалган маълумотларга кўра, испан гранди расман 1 июль куни Антуан Гризманни “Барселона” футболчиси сифатида оммага таништиради.

Футболчининг шу пайтга қадар трансфер қилинмаганига Гризманнинг “Атлетико” клуби билан тузган шартномасидаги кўрсатилган 200 млн евро товон пули сабаб бўлиб турганди. 1 июл куни бу миқдор 120 млнга тушади ва шу куни клуб ва футболчи ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бразилиялик футболчи Неймарнинг “Барселона” билан 5 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришганини маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар Атлетико Гризманн

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг