“Барселона” мураббийлиги учун биринчи рақамли номзод маълум бўлди
Спорт
−
07 Март 2024 5380 1 дақиқа
“Бавария” ва Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Барселона”да Хавининг ўрнини босиши мумкин бўлганлар рўйхатини бошқариб турибди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, бир неча кун аввал “кўк-анорранглилар” вакиллари германиялик мутахассиснинг янги агенти Пини Захави билан учрашган. Учрашув Фликнинг келажаги ҳақида аниқ музокараларни ўз ичига олди.
Қайд этилишича, “Барселона” ҳали якуний қарорга келмаган, чунки Флик бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда, бироқ испан клуби 59 ёшли мураббий билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.
Мураббийлик фаолияти давомида Флик “Бавария” ва Германия терма жамоасидан бошқа ҳеч бир жамоада ишламаган. 59 ёшли мутахассис мюнхенликлар билан 2019/2020 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Маълумот учун, “Барселона” бош мураббийи Хави жорий мавсум якунида ўз лавозимини тарк этади. Мутахассис клубни 2021 йилнинг 6 ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида Каталония клуби иккита соврин – Испания чемпионати ва Испания Суперкубогини қўлга киритди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь