“Барселона” мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди
Спорт
−
01 Март
5844“Барселона” клуб бош мураббийи лавозимига муносиб номзодни излашда давом этмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” мос равишда ПСЖ ва “Арсенал” билан шартнома имзолаган Луис Энрике ёки Микел Артетани мураббийликка олиб келишни деярли имконсиз деб ҳисобламоқда. Мавсум охирида “Ливерпуль”ни тарк этадиган Юрген Клопп катта эҳтимол билан бир муддат таътилда бўлади.
Ҳозирда “Барселона” германиялик Ханс-Дитер Фликни мураббийликка тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда, бироқ у клуб раҳбариятида ишонч уйғотмаяпти. Каталония клуби раҳбарияти бу лавозимга асосий номзод сифатида “Брайтон” устози Роберто Де Зербини кўрмоқда.
Каталония клуби Де Зербини тактик жиҳатдан етук мураббий деб билади, унинг футбол ғояси “Барселона”нинг анъанавий қадриятларига мос тушишига ишонмоқда.
Қайд этиш жоиз, “Барселона”нинг амалдаги бош мураббийи Хави мавсум якунида ўз лавозимини тарк этиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь