“Барселона”, “Милан” ва бир қатор клублар Решфорд учун курашмоқда
Спорт
−
16 Январь 2025 1993 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд ҳали бўлажак жамоаси борасида бир қарорга келганича йўқ. Бу ҳақда футбол журналисти Маттео Моретто Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, инглиз футболчисининг агенти билан музокара олиб бораётган “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” ўртасида ҳозирча келишув йўқ. “Барселона” ҳам футболчи учун курашда, бироқ каталонияликлар Ансу Фати келажаги масаласини ҳал қилмагани учун фаол музокаралар олиб бормаяпти.
Решфордни шунингдек, “Ювентус”, “Боруссия Дортмунд” ва Англия чемпионатининг бир қанча клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Ҳозирда миланликлар Решфорднинг жавобини кутмоқда, чунки англиялик футболчининг танлови “россонерилар”нинг “Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер билан кейинги музокараларини белгилаб беради. Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган ўйинчилар қоидаси туфайли “Милан” фақат битта трансферни амалга ошира олади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025