“Барселона” Лопес билан янги шартнома имзолади

Спорт

image

Испаниялик ярим ҳимоячи Фермин Лопес “Барселона” билан амалдаги шартномасини 2031 йилгача узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячининг маоши янги шартнома асосида икки баравар оширилган. Шунингдек, Лопеснинг шартномасидаги товон пули (озод қилиш банди) миқдори ҳам икки баравар кўпайтирилгани таъкидланган.

Фермин Лопес “Барселона” ёшлар тизими тарбияланувчиси ҳисобланади. У 13 ёшида “Бетис” академиясидан Каталония клубига келиб қўшилган. “Барселона”нинг асосий жамоаси сафида Лопес барча мусобақаларда 114 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ва 22 та голли узатма амалга оширди.

“Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Каталония “Барселона” Фермин Лопес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг