“Барселона” клубида 1,2 млрд евро қарздорлик аниқланди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби молия ҳисоб-китобларида 1,2 миллиард евро миқдоридаги қарздорлик аниқланган. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, “Барселона”нинг 1,2 миллиард евро ва яна 730 миллион евро миқдоридаги қисқа муддадли қарзи бор. Клуб ҳаражатларининг катта қисми, аниқроғи 74 фоизи футболчиларнинг ойлик маошлари ҳисобига тўғри келади. 

Хабарга кўра, футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома шартлари “Барселона”да катта молиявий қийинчилик ва жиддий хавотир уйғотмоқда.

Бундан ташқари, “Барселона” сўнгги йилларда амалга оширган трансферлари учун бошқа клублардан 126 миллион евро миқдорида қарз бўлиб қолган. Жумладан, клуб Филиппе Коутиньо учун “Ливерпуль”га 29, Френки де Йонг учун “Аякс”га 16 ва Малком учун “Бордо”га 10 миллион евро миқдоридаги пул суммаларини тўлаб бериши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона қарздорлик

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made