“Барселона” қизиқаётган футболчи 100 млн фунтга баҳоланди

Спорт

image

Англиянинг “Эвертон” клуби Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисонни 100 млн фунт эвазига сотишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ўтган мавсум аввалида, “Уотфорд” клубидан ливерпулликлар сафига келиб қўшилган футболчига айни дамда “Манчестер Юнайтед”, “Барселона” ва ПСЖ каби клублар қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Ришарлисон жорий ёзда Бразилия яшил майдонларида ўтказиладиган “Copa Amerika” мусобақасида қатнашиш учун миллий терма жамоа таркибига чақирилган эди. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите футболчининг Америка кубогида ёрқин ўйин намойиш этишига умид қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Футбол

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг