“Барселона”га ўтган Рафинья Мбаппенинг устидан кулди
Спорт
−
17 Июль 2022
21019Хабарингиз бор, “Барселона” ниҳоят бразилиялик футболчи Рафиньяни “Лидс”дан 58 миллион евро (қўшимча 10 миллион евро бонуслар) эвазига сотиб олди.
Рафинья ўз Instagram саҳифасида Барселонага бағишланган бир нечта сторислар жойлашга ҳам улгурди. Хусусан, у азалдан “Барса” мухлиси бўлганини ва клуб аъзосига айланиш орзуси эканини кўрсатувчи суратни жойлаган.
Кейин эса эндиликда орзусига етганини кўрсатиш учун “Барселона” сафида тўп тепган ватандошлари билан биргаликдаги суратини жойлаштирган.
Якунда эса Роналду ва “Реал Мадрид”нинг катта мухлиси Килиан Мбаппенинг машҳур суратини ҳавола қилган.
Шу тариқа Рафинья у ҳам болалик орзуларига эга экани ва Мбаппедан фарқли ўлароқ у орзуларини амалга оширганини кўрсатган.
“Барселона”да ўйнаш мен учун катта шараф. Ушбу формани кийганим учун миннатдорман. Юртдошларимнинг аксарияти бу ерда ўйнашди ва тарих яратишди. Агар мен ҳам улар қилган ишларнинг яримини амалга оширсам, бахтли бўлардим. Мен “Барселона” учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деган бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе жорий йилда азалий орзуси “Реал” клубига ўтишга яқин келди. Бироқ якунда ПСЖ раҳбарияти иқтидор эгасини катта пул эвазига жамоада қолишга кўндирди. Футболчига ҳатто клуб бошқарувида қатнашиш ваколати берилди.
Иброҳим Давронов