“Барселона” Френки де Йонгни сотмоқчи

Спорт

image

“Барселона” раҳбарияти нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгни трансфер рўйхатига киритди ва қишки трансфер ойнасида футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “TODOmercado” нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, каталонияликлар де Йонг учун 50 миллион евро миқдорида кафолатланган тўлов ва қўшимча 15 миллион евро бонус талаб қилмоқда. Шу тариқа, 28 ёшли футболчининг умумий трансфер қиймати 65 миллион еврога етиши мумкин.

“Барселона” спорт директори Деко ва клуб президенти Жоан Лапорта аллақачон де Йонг учун харидор излашни бошлаган. Клуб раҳбарияти асосий эътиборни молиявий имкониятлари юқори бўлган Англия Премьер-лигаси ва Саудия Арабистони Про-лигаси клубларига қаратмоқда.

Маълумот учун, Френки де Йонг 2019 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Нидерландиялик футболчи каталонияликлар сафига “Аякс”дан кўчиб ўтган. У жамоа таркибида барча турнирларда 250 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, бир қатор совринларни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг