“Барселона” энг қиммат футболчисини сотишга тайёр

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби футболчиси Филиппе Коутиньо қишки трансфер ойнасида “кўк-анорранглилар” сафини тарки этиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг “Sport” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, “Барселона” футболчи билан унинг юқори маоши туфайли хайрлашишга қарши эмас, аммо Коутиньо жорий мавсумни Каталония клубида якунлаб, шундан кейингина бошқа жамоага ўтмоқчи.

Жамоанинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес ҳам бу борада қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Испан мураббийи Коутиньонинг ҳаракатларини кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Филиппе жорий мавсумда “Барселона” таркибида 11 та ўйин ўтказиб, бир гол муаллифига айлаган.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2018 йилда Англиянинг “Ливерпуль” клубидан 135 миллион евро эвазига Каталония клуби сафига қўшилган. “Барселона” ҳеч бир футболчини бу қадар йирик маблағ эвазига сотиб олмаган.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Филиппе Коутиньо Хави Каталония

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг